17:32, 02 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзо бўлди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига (IUCN) аъзо бўлди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
ЎР Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон иттифоқ сафига қўшилган 92-чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи давлат бўлди.
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи 1948 йилда ЮНЕСКО ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда иттифоқ таркибига 91 та мамлакат ва 120 та давлат ташкилоти аъзо.
Ташкилот биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳисса қўшиш соҳасида дунёда етакчи ҳисобланади.