Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Шунга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, «Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

-барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

- ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;

-Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини.


Сўнгги хабарлар