Ўзбекистон фуқароларининг Россияга учиш шартлари ўзгаради

TASHKENT.Kazinform- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 1 сентябрдан бошлаб Россияга жўнаб кетишни режалаштираётган йўловчилар учун зарур шартларни эълон қилди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Унга кўра, йўловчиларга «Путешествую без COVID-19» иловаси орқали тақдим этилган «яшил» статус QR-кодини кўрсатиш шарт этиб белгиланади. Кодни олиш учун қуйидаги амалларни бажариш талаб этилади:

App Store, Google Play, AppGallery мобил дўконларидан бири орқали «Путешествую без COVID-19» иловасини юклаш;

уни ишга тушириш, тил ва геолокацияни танлаш;

қайси давлатдан қайси давлатга кетаётганликни белгилаш;

72 соатдан кўп бўлмаган вақтда ПЗР-тестини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган лабораторияларда топшириш. Лаборатория ходимига тест натижасини «Путешествую без COVID-19» мобил иловаси орқали олмоқчи экани ҳақида хабар бериш. Паспорт ва серия рақамини киритиш;

телефондаги QR-код орқали лаборатория томонидан берилган тест натижаларини сканер қилиш;

чегарани кесиб ўтаётганда масъул ходимга QR-кодни телефон экрани орқали тақдим этиш.

Сўнгги хабарлар