14:43, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 41 ўринда
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 15 ноябр ҳолатига доимий аҳоли сони 35,9 миллион кишини ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
![None None](/static/img/plug.webp)
Шундан:
Эркаклар – 18,1 миллион киши;
Аёллар – 17,8 миллион киши.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябр ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 8034,3 миллиард кишини ташкил этган.
Эркаклар – 50,5 %;
🧍Аёллар – 49,5 %
Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41 ўринда қайд этилган.