Ўзбекистон билан сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш битимининг 80 фоизи келишилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон билан трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим лойиҳаси матнининг 80%и келишиб олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Мажилис депутатининг расмий саволига жавобан айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида 1992 йил 18 февралда имзоланган «Давлатлараро манбаларнинг сув ресурсларидан фойдаланиш ва ҳимоя қилишни биргаликда бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида»ги Келишув Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг қўшни давлатлари билан сув соҳасидаги ҳамкорлик бўйича асосий ҳужжатдир. Ушбу келишув қоидаларига мувофиқ, ҳар бир томон ўз ҳудудида бошқа томонларнинг манфаатларига таъсир қиладиган ва уларга зарар етказадиган, келишилган сув истеъмолини ўзгартирадиган ва сув манбаларининг ифлосланишига олиб келадиган ҳаракатларнинг олдини олиш, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича келишилган тартиб ва қоидаларга қатъий риоя қилиш мажбуриятини олади», - деди Бош вазир.

Асқар Маминнинг сўзларига кўра, фавқулодда вазиятлар нуқтаи назаридан Қозоғистон учун энг хавфли таҳдид Ўзбекистон Республикасидан келиб чиқишини ҳисобга олган ҳолда, томонлар Қозоғистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тўғрисида келишув лойиҳасини ишлаб чиқишга ва имзолаш бўйича келишиб олдилар.

«Айни пайтда ҳужжат лойиҳаси матнининг 80 фоизи Ўзбекистон томони билан келишилган. Ҳужжат лойиҳасини имзолаш жараёни «Йўл харитаси»да кўрсатилган. Бундан ташқари, табиий ва техноген характердаги трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш мақсадида икки мамлакат чегараолди ҳудудлари фавқулодда хизматлари ўртасида ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хат юборилди», - дейилади депутатлик саволга берилган жавобда.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар