Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Маълум қилинишича, бугун Термиздан йўлга чиққан 63 вагонга афғонистонликлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ҳамда кўмир ёқилғиси юкланган. Инсонпарварлик ёрдами Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига етказиб берилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таянгиб хабар беради.

Юк поездининг 23 вагонига 1000 тонна ун, 60 тонна шакар, 200 тонна гуруч, 10 минг дона ёғ, 26 минг 500 дона мураббо, 26 минг 200 дона сабзавот концерваси, 30 тонна пишириқ, 14 минг 200 дона бир марталик тайёр овқат (доширак), 20 минг дона аёллар ва эркаклар кийими, 15 минг дона эркаклар, аёллар ва болалар пайпоғи жойланган. Шунингдек, 40 вагонга кўмир ёқилғиси юкланган.


Инсонпарварлик ёрдами бугун афғон расмийларига топширилиши таъкидланмоқда.



Сўнгги хабарлар
telegram