Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни қарийб 2 минг кишига кўпаймоқда

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда аҳоли сонининг кунлик ўсиши деярли 2 минг кишини ташкил этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 372 минг 276 нафарни ташкил этиб, йил бошидан буён 347,3 минг кишига кўпайган.

«Республикамизда доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга ошди. Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,9 минг кишига кўпаяди. Ҳар куни доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда», – дейилади агентлик хабарида.

Республикада 18 306,3 минг эркак ва 18 066,0 минг аёл истиқомат қилади. Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси 18557,5 минг кишини ташкил этди, 17815,8 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 100 йил ичида 8 баробарга кўпайгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти прогнозларига кўра, туғилишнинг юқори даражасини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилга бориб 41 миллион кишидан ошади.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Сўнгги хабарлар