Ўзбекистон 672,9 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 1,1 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
Фото: UzA

ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробар ёки 153,8 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ва Қирғизистон (9,1 фоиз) бўлди.

2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга 672,9 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга ўсиб, экспортнинг умумий ҳажмидаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар