Ўзбекистон 4 ойда 2 минг 500 дан зиёд электромобиль импорт қилди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Мамлакатдаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йил январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 2 минг 544 дона электромобиль импорт қилди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 минг 815 тага ошган. Жорий йилнинг апрель ойида хорижий давлатлардан 876 дона электромобиль импорт қилинди.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар Хитой – 2 278 та, Гонконг – 202 та, Германия – 32 та, БАА – 16 та, Корея – 9 та, АҚШ – 4 та

Сўнгги хабарлар
telegram