20:42, 12 Сентябрь 2023 | GMT +5
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида қандай ислоҳотлар белгиланди
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ислоҳотлар белгиланган. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Хусусан, 2023 йилгача аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.
Шунингдек, тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади.
Онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробарга камайтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, сил касаллиги билан касалланиш даражасини 100 минг нафар аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 7 йил ичида тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш кўзланмоқда.