Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида Қозоғистонга 2 минг тонна тарвуз экспорт қилган

None
Фото: ЎР Статистика агентлиги
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг Telegram-каналига таяниб.

Тарвуз экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,8 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп тарвуз экспорт қилинган давлатлар:

- Қозоғистон – 2 минг тонна;

- Қирғиз Р. – 2 минг тонна;

- Россия – 1,5 минг тонна;

- Латвия – 500 тонна;

- Литва – 135 тонна;

- Германия – 115 тонна;

- Беларусь – 34 тонна.


Сўнгги хабарлар
telegram