Ўзбекистон 14 та давлатга трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатга қиймати 42 млн AҚШ долларига тенг бўлган 9 минг тонна трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform Статистика агентлиги Telegram-каналига таяниб хабар беради.

2023 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 19,8 млн

— Қирғиз Р. – 12 млн

— Италия – 4,2 млн

— Беларусь Р. – 1,7 млн

— Озарбайжон – 1,3 млн АҚШ доллари.

2023 йилнинг икки ойида трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

— Тошкент шаҳри – 16,6 млн

— Тошкент вилояти – 8,1 млн

— Андижон вилояти – 6,3 млн

— Бухоро вилояти – 3,8 млн АҚШ доллари.

Сўнгги хабарлар
telegram