13:41, 11 Май 2023 | GMT +5
Ўзбекистон 14 та давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform - ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 2,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Ўзбекистон 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Россия – 582 минг;
Тожикистон – 435 минг;
Қозоғистон – 385 минг;
Қирғиз Р. – 300 минг;
Озарбайжон – 219 минг;
Германия – 28,3 минг АҚШ доллари.