Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 23,7 минг тонна хурмо экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 43,4 млн. АҚШ долларига тенг 71,6 минг тонна хурмо экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 23,7 минг тонна хурмо экспорт қилган

Хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,8 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

Россия – 40,8 минг тонна;

Қозоғистон – 23,7 минг тонна;

Қирғиз Р. – 3,1 минг тонна;

Туркманистон – 2,7 минг тонна;

Беларусь Р. – 1,2 минг тонна;

Польша – 62 тонна;

Латвия – 20 тонна.

Фото: t.me/statistika_rasmiy