Ўзбекистон 11 ойда 15 та давлатдан 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 173,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион донага ошганганлиги таъкидланмоқда.

Ўзбекистон 15 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 88 миллион;

Вьетнам – 68 миллион;

Ҳиндистон – 10 миллион;

Қозоғистон – 5,3 миллион;

БАА – 1,6 миллион;

Германия – 647 минг;

Россия – 175,8 минг АҚШ доллари.


Сўнгги хабарлар