Ўзбекистон 10 ойда 541 та юк автомобилларини экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 13,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 541 та юк автомобилларини экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Ўзбекистон 10 ойда 541 та юк автомобилларини экспорт қилган

Маълум қилинишича, юк автомобиллари экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 173 тага камайган.

«Ўзбекистон 10 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон — 196 та; Қирғиз Р. — 138 та; Тожикистон — 80 та; Озарбайжон — 60 та; Беларусь — 55 та», - дейилади Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/2979