Ўзбекистон 10 июндан бошлаб чегарадаги барча карантин чекловларини олиб ташлайди

None
None
TASHKENT. Kazinform – 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга келаётган барча фуқаролар учун коронавирус пандемияси билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташланади, дея хабар беради Кazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига таяниб.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2022 йил 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктлари орқали киришда коронавирус билан боғлиқ вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.

Шу муносабат билан хорижлик сайёҳлардан коронавирусга қарши ПЗР тестининг манфий натижаси, коронавирус антигени учун экспресс-тест ҳамда эмлаш сертификати ёки паспортини тақдим этишни талаб қилувчи қоидалар бекор қилинади.

Комиссия Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиш динамикаси, касалхонага ётқизилган ва чиқарилган беморлар сони, карантинга олинган фуқаролар сонининг ижобий ўзгариши, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазият, ЖССТ ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги тавсияларини инобатга олди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram