Ўзбекбекистон инвестиция вазири «Толибон» билан транс-афғон темир йўли лойиҳасини муҳокама қилди

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform вазирлик расмий сайтига таяниб.
None
None

Хабар қилинишича, учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган. Ушбу масалаларда қўшма ташаббусларни амалга оширишга оид навбатдаги тадбирлар келишиб олинди.

«Мулоқот доирасида учрашув иштирокчилари «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор» транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора - тадбирларини кўриб чиқдилар. Жорий йил июль ойининг иккинчи ярмида темир йўл йўналиши бўйлаб дала тадқиқотларини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва Афғонистон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди», - дейилади хабарда.

Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар