22:10, 06 Август 2024 | GMT +6
Юнон-рум кураши: Демеу Жадираев Олимпиада финалига чиқди
PARIS. Kazinform – Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича 77 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик спортчи Демеу Жадираев ярим финалда рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Ярим финалда у озарбайжонлик Санан Сулаймонов билан учрашди. Натижада қозоғистонлик полвон рақибини 6:1 ҳисобида яққол мағлуб этди. Шу тариқа Демеу Жадираев Париж Олимпиадаси финалига чиқди.
27 ёшли Сулаймонов 2022 ва 2023 йилги жаҳон чемпионатларининг кумуш медали совриндори, 2020 йилги Европа чемпионати совриндори.
Демеу эса бу йил 34 ёшда. 2017 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори. Осиё чемпионатида бир неча бор мукофотланган спортчи.
Финал баҳслари 7 августга белгиланган.