14:55, 19 Апрель 2022 | GMT +5
Юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати финалига 4 нафар қозоғистонлик чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионатида тўрт нафар қозоғистонлик курашчи финал босқичига йўлланма олди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қитъа миқёсидаги мусобақанинг биринчи кунида 55, 63, 77, 87 ва 130 килограмм вазн тоифаларида юнон-рум курашчилари баҳслашди. Қозоғистон миллий терма жамоасидан гиламга беш нафар полвон чиқди. Улардан Аманғали Бекболатов (55 кг), Мейрамбек Айнағулов (63 кг), Мақсат Ережепов (77 кг), Алимхан Сиздиқов (130 кг) финалга чиқди.
Нурсултон Турсунов (87 кг) эса энди бронза медали учун кураш олиб боради.
Финал учрашувлари Нур-Султан вақти билан соат 16:00да бошланади.
Жадвалга кўра, эртага, 20 апрел куни 60, 67, 72, 82 ва 97 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар баҳс олиб боришади.
Осиё чемпионатида Қозоғистон шарафини жами 10 нафар полвон ҳимоя қилмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет