Ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган аёллар жамоаси рўйхати эълон қилинди
ASTANА. Кazinform - Будва (Черногория) шаҳрида бўлиб ўтадиган чемпионатда аёллар бокси бўйича иштирок этувчи Қозоғистон ёшлар терма жамоаси рўйхати аниқланди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.
Жаҳон чемпионати соврини учун қуйидаги спортчи қизлар баҳслашади:
- Анел Абдрасилова (48 кг гача)
- Елянур Турғанова (50 кг гача)
- Бағжан Отинбай (52 кг гача)
- Аяжан Сидиқ (54 кг гача)
- Аяжан Ермек (57 кг гача)
- Толғанай Қасимхан (60 кг гача)
- Аружан Жанабаева (63 кг гача)
- Улдана Таубай (66 кг гача)
- Мария Сидоренко (70 кг гача)
- Шуғила Налибай (70 кг гача)
- Аружан Зейноллаева (81 кг гача)
- Панар Сейтханқизи (81 кг дан юқори).
Жаҳон чемпионати 23 октябрь куни старт олади ва 3 ноябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди.