17:48, 23 Октябрь 2024 | GMT +5
Ёмғир, туман, яхвонлик: Қозоғистонда кейинги уч кунда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” 24-26 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
“Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида циклон таъсирида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), 24 октабр куни республиканинг жануби-шарқида ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб кучли шамол, туман ва яхвонлик ҳосил бўлиш ҳодисалари кутилмоқда. Ҳарорат режимида сезиларли ўзгаришлар кутилмаяпти”, – дея таъкидлади Қазгидромет.