07:02, 04 Октябрь 2023 | GMT +5
Ёмғир, қор, совуқ: Қозоғистондаги чоршанба кунги об-ҳаво
Чоршанба куни Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисми антициклон тизмаси таъсирида бўлади, ҳаво ёмғирсиз бўлади. Мамлакатнинг ғарби, шимоли-ғарби ва шарқида атмосфера фронтлари ўтиши билан ёмғир ёғиши, шарқда ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб туман тушади. Шунингдек, мамлакат шимоли, жануби ва ғарбида кучли шамол эсади, дея хабар беради Кazinform “Қазгидромет” РДКга таяниб.
Хусусан, Ақмола вилоятининг жануби, шарқи ва марказида кечаси 1-3 даража совуқ, Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқида, Қостанай вилоятининг жануби-шарқида 1 даража совуқ бўлади.
Туркистон, Қизилўрда вилояти маркази, шарқи ва жанубида ёнғин хавфи сақланиб туради.
Жамбил вилоятида, Атирау вилоятининг жануби ва шарқида ёнғин хавфи юқори.