Ўйлайманки, мамлакат аҳолиси пандемияда вакцина билан эмлаш муҳимлигини тушунишади – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти мамлакат фуқаролари оммавий пандемия бўлган тақдирда вакцина билан эмлашнинг аҳамияти ва зарурлигини тушунишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterдаги саҳифасида ёзди.
None
None

«1 февралдан Қозоғистонда COVID-19га қарши оммавий вакцина билан эмлаш бошланди. Биз эпидемияга қарши дунё тажрибасидан фойдаланмоқдамиз. Вакцина – пандемияни енгишнинг ягона ишончли усули ҳисобланади. Фуқароларни вакцина билан эмлашнинг барча харажатлари давлат томонидан қопланади.

Менимча, вакцина билан эмлаш учун соғлом бўлмаган одамлардан ташқари, оммавий пандемия бўлган тақдирда вакцина билан эмлаш жуда муҳим ва зарур эканлигини тушунишади», - деб ёзган Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи юқори тоифаларни коронавирусга қарши эмлаш бошлангани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар