Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинация бошланди

Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирусни тўхтатиш ва пандемиядан чиқишнинг ягона усули бу – вакцинация.
Қозоғистонда вакцина ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Қозоғистон Республикасининг «Аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида»ги кодексининг 77-моддасига биноан ҳар қандай тиббий муолажа, шу жумладан эмлаш фақат эмланаётган кишининг розилиги билан амалга оширилади.
Қозоғистонда эмлашни рад этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд эмас ва ҳар қандай босим қонунга хилофдир.
1 февралдан бошлаб Қозоғистон Россияда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси ёрдамида КВИга қарши вакцина билан эмлашни бошлайди. Кейинчалик, 15 февралдан бошлаб Қарағанди фармацевтика мажмуаси асосида ишлаб чиқарилган Гам-КОВИД-Вак вакцинаси эмлаш жараёнига қўшилади.
2021 йилнинг 2-чорагидан бошлаб вакцина билан эмлаш жараёнига маҳаллий препарат - QazCovid-in қўшилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда ушбу вакцина 3-босқич клиник синовларидан ўтмоқда.
31 январь куни Қарағанди фармацевтика мажмуаси мамлакатга «Спутник V» вакциналарининг биринчи партиясини етказиб берди.
Февраль ойида Қарағанди фармацевтика мажмуаси 112 минг дозани, мартда 150 минг дозани, апрелдан июнга қадар ойига 600 минг дозани юборади.
Шунингдек, апрель ойидан бошлаб 75 минг дозада QazCovid-in маҳаллий вакцинасини билан эмлаш ва уни ойига 500 минг дозага етказиш режалаштирилган.
Вакцинация препаратининг келишига қараб босқичма-босқич амалга оширилади.
Биринчи босқичда юқумли касалликлар шифохоналари, шошилинч тиббий ёрдам, реанимация, қабул хоналарининг тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология мутахассислари эмланади.
Иккинчи босқичда умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари, биринчи босқичга киритилмаган тиббиёт ходимлари эмланади.
Учинчи босқич мактаб-интернатлар, мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари, талабалар ва сурункали касалликларга чалинганларни қамраб олади.
Бундан ташқари, аҳолининг қўшимча заиф гуруҳлари: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, КНБ, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқаларни кенгайтириш режалаштирилган.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи