Йил охиригача Қозоғистонда қишлоқ мактабларига 362 та автобус етказиб берилади
«Болаларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар миллий қонунчиликда назарда тутилган. 2022 йилда болалар иштирокида 3385 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган, жумладан, 248 нафар бола ҳалок бўлган (2021 йилда – 200 нафар), 3989 нафар бола жароҳатланган (2021 йилда – 3333 нафар). Умумий мажбурий таълимнинг давлат стандартида «Йўл ҳаракати қоидалари» курси таълимнинг барча босқичларида (бошланғич, асосий ўрта ва умумий ўрта, техник ва касб-ҳунар таълими) назарда тутилган. Болаларни ташиш талабларига мувофиқлиги текширилади. Бундан ташқари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан таълим муассасалари яқинида хавфсиз инфратузилма яратиш чоралари кўрилмоқда», — деди Серик Жуманғарин.
Унга кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан ўқувчиларни энг яқин мактабгача бепул ташишни таъминлаш бўйича талаблар оила ва болалар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган.
«Болалар йили доирасида Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда 2022 йилда қишлоқ мактабларининг автобус паркини (515 та автобус) янгилаш лойиҳасини амалга оширди. Бугунги кунда вилоятларга 153 та автобус олиб келинди, қолган 362 та автобус 2023 йил охиригача мактабларга етказилади», — деди бош вазир ўринбосари.
Муаллиф: Марлан Жиембай