Йил охиригача Қозоғистонда 1 минг километрга яқин йўл фойдаланишга топширилади
«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, аввал бошланган барча лойиҳаларни якунлашимиз керак. Бугунги кунда мамлакатимизда автомобил йўллари соҳасидаги бундай лойиҳалар сони 17 тага етди. Бу борада 2024 йилгача 4 минг километр йўл тармоғини амалга ошириш режалаштирилган. Йил охиригача 1000 километрга яқин йўлни фойдаланишга топшириш режалаштирилган», - деди Қ. Ўскенбаев.
Унинг таъкидлашича, қолган 3 минг километр йўлдаги ишлар 2023 йилда якунланиши кутилмоқда.
«Шу билан бирга, асосий эътиборни амалга оширилаётган лойиҳаларга қаратаман. «Маркази – Жанубий» йўналиши бўйича 2024 йил охиригача умумий узунлиги 1208 километр бўлган «Қарағанди – Балқаш – Бурилбайтал – Қурти – Қонаев» ва «Мерке – Бурилбайтал» лойиҳалари якунланади. «Қарағанди – Балқаш – Бурилбайтал – Қурти – Қонаев» участкасининг умумий узунлиги 946 километрни ташкил этади. Бугунги кунда унинг 428 километрида транспорт ҳаракати очилган. Йил охиригача қўшимча 106 километрлик автомобил қатнови очилади. Қолган 412 километрни 2023 йилда якунлаймиз», - деди вазир.
Унинг таъкидлашича, йил охиригача 262 километрлик «Мерке – Бурилбайтал» участкасида транспорт ҳаракати тўлиқ очилади. Ҳозирда йўлнинг 158 километрида транспорт ҳаракати таъминланган. Йўлнинг қолган 104 километрида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
«Мамлакатнинг шарқий ҳудудларида умумий узунлиги 1363 километр бўлган 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар орасида «Талдиқўрған – Ўскемен», «Қалбатау – Майқапшағай», «Ушарал – Дўстлик» йўллари. Келгуси йилда бу участкаларнинг барчасида қурилиш-монтаж ишлари якунланади», - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов