Йил бошидан буён Ўзбекистонга Қозоғистондан борган туристлар сони 900 мингдан ошди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Йил бошидан буён Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар оқими икки баравар кўпайди, мамлакатнинг туризм соҳаси тикланмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 8 ойида мамлакатга туристик мақсадларда 3 миллион хорижий фуқаро ташриф буюрган. Бу ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпдир.

Чет эллик сайёҳларнинг учдан бир қисми, яъни 922,7 минг киши Қозоғистон фуқароларидир. Сайёҳлик оқими бўйича етакчи учликдан Ўзбекистонга қўшни давлатлар Қирғизистон ва Тожикистон ҳам жой олди. Бу давлатлардан Ўзбекистонга мос равишда 821,9 минг сайёҳ ва 814,5 минг киши келган.

Россия Федерациясидан келган меҳмонлар сони 316,9 минг кишини ташкил этди. Узоқ хориждан 124 минг турист, жумладан Туркиядан 45,8 минг, Жанубий Кореядан 10,9 минг, Германиядан 10,3 минг, АҚШдан 7,8 минг нафар сайёҳ келган.

Таъкидлаб ўтамиз, 14 – 17 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларидан Самарқандга вақтинча бормаслик сўралади.

Сўнгги хабарлар