Йил бошидан буён Ўзбекистонга 700 мингдан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди

NUR-SULTAN. Kazinform - Ўзбекистоннинг туризм саноати тикланди ва йил бошидан буён хорижлик саёҳатчилар оқими 2 баробардан зиёд кўпайди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 700 мингдан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг етти ойида мамлакатга туристик мақсадларда 2 миллион 400 минг хориж фуқароси ташриф буюрган. Бу ўтган йилга нисбатан 2,2 баробар кўпдир.

Чет эллик сайёҳларнинг деярли учдан бир қисми Қозоғистон фуқаролари бўлди – 716,7 минг киши. Шунингдек, кучли учликдан қўшни давлатлар: Қирғизистон (675,1 минг сайёҳ) ва Тожикистон (637 минг сайёҳ) кирди.

Россиядан 247,2 минг киши Ўзбекистонга борган. МДҲдан ташқари давлатлардан 124 минг, жумладан Туркиядан 38,6 минг, Жанубий Кореядан 8,4 минг, Германиядан 8 минг, АҚШдан 6,3 минг турист Ўзбекистонга саёҳат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ июл ойида Ўзбекистонга 180 минг қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюргани хабар қилинган эди.