Йил бошидан буён Шимолий Қозоғистон вилоятига 109 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритилди

ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён ШҚВ иқтисодиётига 109 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Айдарбек Сапаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Умуман олганда, жорий йилда вилоятга 496,5 миллиард тенге сармоя киритишни режалаштирганмиз. Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида лойиҳалар яратилди. «Қизилжар» махсус иқтисодий зонаси 2019 йилдан буён фаолият юритяпти. Ҳозиргача 11 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган», – деди Айдарбек Сапаров Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, вилоят раҳбари аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласини ҳам кўтарди.

«Ичимлик суви таъминоти учун ажратилган маблағ 18 миллиард тенге. Умуман олганда, вилоят аҳолисининг қарийб 93 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган. Уларнинг 86 фоизи қишлоқ аҳолиси. Қолган 14 фоизи 37,6 минг аҳоли яшайдиган аҳоли пунктлари. Уларни сув билан таъминлаш учун 2026 йилгача ҳисобланган босқичма-босқич режа ишлаб чиқилган. Аҳолиси кам бўлган қишлоқларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун блок модуллар ўрнатамиз», – деди ҳоким.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар