Йил бошидан бери қанча қозоғистонлик коронавирусдан вафот этди
«Жорий йилнинг 6 ойида КВИдан 785 киши вафот этди. Ўлим ҳолатларининг аксарияти январ-феврал ойларида содир бўлган. Хусусан, январ ойида – 311 та, февралда – 411 та, мартда – 54 та, апрелда – 3 та, май ойида – 3 та, июнда – 1 та ва июлда - 3 та киши коронавирусдан вафот этган», — деди Вячеслав Дудник Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шунингдек, мамлакат Бош давлат санитария шифокори ҳар куни коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича статистик маълумотлар эълон қилинмаслиги юзасидан тушунтириш берди.
«Июн ойидан бери коронавирусдан ўлим даражаси камайди. Ҳар куни статистик маълумотларни эълон қилишнинг ҳожати йўқ. Коронавирус инфекцияси ва ўлим ҳолатлари бўйича маълумот олиш учун вазирликка мурожаат қилиш мумкин», - деди Айжан Есмағамбетова брифингда.
Шуни таъкидлаш керакки, бундан олдин А. Есмағамбетова маймун чечаги вируси таҳдиди билан боғлиқ вазият һаыида гапирган эди.
Муаллиф: Даулет Изтелеу