Япониянинг Pepper роботи Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

АSTANА. Kazinform — Pepper роботини ҳеч ким сотиб ола олмайди. Уни фақат Япониянинг SoftBank компаниясидан ижарага олиш имконияти мавжуд, деб хабар беради ТАСС.

робот
Фото: SoftBank Robotics

SoftBank компаниясининг Pepper роботи Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги илк оммавий ишлаб чиқарилган гуманоид сервис роботи сифатида кирди.

Япон бозорида Pepper роботининг дебюти илк бор 2014 йил июнь ойида бўлди. 121 см баландликдаги гуманоид робот одамлар билан оғзаки мулоқот қилади ва савдо марказларида, ресторанларда, мактабларда ва қариялар уйида кенг қўлланилади. Кейинчалик SoftBank сунъий интеллект билан жиҳозланган Pepper+ версиясини ишга туширди.

— Биз роботларимизнинг имкониятларини кенгайтиришни давом эттирамиз, — деб таъкидлади SoftBank компанияси.

Таъкидлаш жоизки, роботни сотиб олиш имкони мавжуд эмас, уни фақат SoftBankдан ижарага олиш мумкин. Йиллик ижара ойига 43 780 йен (282 доллар), ойлик ижара эса 76 780 йен (494 доллар) ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Хитой биринчи робот-космонавтни яратади.

Сўнгги хабарлар