Япониянинг марказий қисмидаги зилзиладан кўрилган зарар 17,6 миллиард долларга етиши мумкин

ASTANA. Kazinform - Пайшанба куни Япония ҳукумати кучли зилзила оқибатида инфратузилмага етказилган зарар 2,6 триллион иенга (17,6 миллиард доллар) етиши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги Kyodo Newsга таяниб.

Япониянинг марказий қисмидаги зилзиладан кўрилган зарар 17,6 миллиард долларга етиши мумкин
Фото: Kyodo

Зилзила уйларни вайрон қилди, электр ва сувни узиб қўйди, бу эса таъминот ва маҳаллий туризмга таъсир кўрсатди.

Вазирлар кабинети маълумотларига кўра, табиий офатдан жабр кўрган Исикава, Тояма ва Ниигата префектураларида уйлар, йўллар, портлар ва бошқа инфратузилмаларга етказилган зарар 1,1 иендан 2.6 триллион иенгача баҳоланмоқда.

Турар-жой мулкига етказилган зарар тахминан 400-900 миллиард иенга баҳоланмоқда; фабрикалар ва идоралар каби турар-жой бўлмаган бинолар - 200-400 миллиард иен; йўллар, сув қувурлари ва порт иншоотлари каби жамоат инфратузилмаси - 500-1,3 триллион иен.

Маълумотларга кўра, энг кўп зарар кўрган ҳудудлар эскирган сейсмик стандартларга мувофиқ қурилган кўплаб ёғоч уйлардан иборат.

Сўнгги хабарлар