Япониядаги велопойгада Андрий Зейц ғолиб чиқди

Япониядаги велопойгада Андрий Зейц ғолиб чиқди
Фото: SprintCycling

Қозоғистоннинг Astana Qazaqstan Team велопойгачиси Андрей Зейц Япониянинг Хита шаҳрида якунига етган «Кюсю» кўп кунлик Тури ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақа давомида Қозоғистон велоспорт жамоаси фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Натижада Андрей Зейц пойга ғолибига айланган бўлса, Қозоғистон жамоасининг яна бир аъзоси Антонио Нибали иккинчи ўринни эгаллади.

Ушбу тур бу йил биринчи марта ўтказилмоқда. Мусобақа Япониянинг Кюсю оролида бўлиб ўтди.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар