Японияда тайфун туфайли 4 мингдан ортиқ киши электр энергиясисиз қолди
ASTANA. Kazinform - Япониянинг Тиба префектурасида 4 мингдан ортиқ аҳоли «Дуцзюань» тайфунидан сўнг ҳам электр энергиясисиз қолган. Табиий офат оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
20 сентябрда «Дуцзюань» тайфуни мамлакатнинг Тинч океани соҳили бўйлаб ҳаракатланган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларининг табиий офат етказган зарар ҳақидаги навбатдаги расмий маълумотида айтилган.
Уларнинг маълумотларига кўра, янгиланган ҳалок бўлганлар рўйхатида 13 киши қайд этилган, икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланган.
Тайфун сабабли юзага келган кўчкилар бешта жойда маҳаллий темир йўл линияларидан бирини тўсиб қўйган. Ушбу темир йўлдан аввал ҳар куни 54 минг киши фойдаланган. Маълум қилинишича, мазкур йўналишда ҳаракатни тиклаш учун камида уч ой вақт кетади. Маҳаллий аҳолига ёрдам бериш мақсадида қўшимча автобуслар ажратилган, бекатларда узун навбатлар кузатилмоқда.
Тиба префектурасида дамбанинг бузилиши оқибатида ҳозиргача кўплаб турар жойлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган 5 квадрат километр майдон сув остида қолган. Табиий офат ҳудудида қарийб 1,7 мингта иншоот зарар кўрган.