Японияда шифокор уйидан эркакнинг боши топилди
Бош душанба куни 62 ёшли шифокор Осама Тамура ва унинг 29 ёшли қизи Рунанинг Хоккайдо штатининг Саппоро шаҳридаги уйида тинтув ўтказилганда топилган. Сешанба куни шифокорнинг 60 ёшли рафиқаси ҳам худди шу айблов билан ҳибсга олинган эди, деди маҳаллий полиция.
Полиция Руна Тамура, унинг психиатр отаси ва 2 июль куни меҳмонхона хонасининг ҳаммомида яланғоч ва боши танасидан жудо қилинган ҳолда топилган 62 ёшли Хитоши Ура ўртасидаги муносабатларни текширяпти. Терговчилар бошни сўйишни режалаштираётганликларини эълон қилди. Ундан олдин, жасадни сўйиш пайтида ўлимга геморрагик шок сабаб бўлганлиги аниқланган. Полициянинг фикрича, қиз ҳамма нарсани ўзи қилган, чунки ўша кеча меҳмонхона хонасига бошқа ҳеч ким кирмаган.
Саппоро касалхонасида психиатр бўлган Осама ўз қизини меҳмонхонага оборган ва қайтиб олиб келганликда айбланмоқда. Ура ва бошқа шахс (тахминий Руна), Саппородаги меҳмонхонага 1 июль куни маҳаллий вақт билан соат 22:50 да киришган. Эртаси куни соат 2 ларда хонадан фақат бир киши чиқиб кетган.
Уранинг ёнидаги одам паст бўйли, эгнида кенг қиррали шляпа ва очиқ рангли кийимда меҳмонхона хонасига кирган эди. Соат 2:00 да қора кийим кийган эркак чиқди, деди тергов органларидаги манба. Иккинчи одам меҳмонхонадан чиқмаганидан сўнг, шубҳаланган меҳмонхона ходими Уранинг жасадини 2 июл куни текшириш учун борганида топиб олди. Камера тасвирларидан кўриниб турибдики, тунги соат 2 дан 15:00 гача меҳмонхона хонасига ҳеч ким кирмаган ва ундан чиқмаган. Полиция ҳалигача Уранинг буюмлари - кийими, телефони ва гувоҳномасини топа олмади.