Японияда 7,1 магнитудали зилзила юз берди
ASTANA. Kazinform – Япония ҳукумати ҳам Коти ва Миязаки префектураларида цунами юз беришидан огоҳлантирди, деб ёзади Anadolu.
Япония жануби-ғарбидаги Миязаки префектурасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 16:43 да содир бўлган.
Марказ маълумотларига кўра, зилзила марказининг координаталари 31,8 даража шимолий кенглик ва 131,7 даража шарқий узунлик бўлган нуқтада қайд этилган. Зилзила эпицентри 30 километр чуқурликда жойлашган.
Япония ҳукумати Коти ва Миязаки префектураларини цунами хавфидан огоҳлантирди.
Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг гуруч заҳираси рекорд минимал даражага тушгани ҳақида ёзган эдик.