Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби жанжал туфайли истеъфога чиқди
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби ва ҳукуматдаги “иккинчи одам” Хирокадзу Мацуно ҳукмрон Либерал-демократик партияда (ЛДП) сиёсий хайриялар бўйича молиявий ҳисоботдаги камчиликлар туфайли юзага келган жанжал ортидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ТАССга таяниб.
“Мен Бош вазир Кисидага сиёсатни амалга оширишда ҳеч қандай модаро бўлмаслиги учун Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби лавозимидан истеъфога чиқишни хоҳлаётганимни маълум қилдим”, – деди у.
Можаро ЛДПнинг бир неча фракциялари, асосан собиқ Бош вазир Синдзо Абэнинг энг йирик ички партиявий гуруҳи бўйича авж олди ва ҳукуматнинг маъқуллаш рейтингини 23 фоизга тушириб, “хавфли даражага” етди.
Аввалроқ, Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоси Нисимура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Итиро Миясита, шунингдек, Маъмурий ишлар вазири Дзюндзи Судзуки ҳам истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган эди.
Бундан ташқари, Мацунонинг сўзларига кўра, вазирнинг беш ўринбосари, парламент ўринбосари ва мудофаа вазирининг маслаҳатчиси истеъфога чиққан.
Уларнинг барчаси Абэ фракцияси аъзоларидир.
Бундан ташқари, ушбу фракциянинг яна бир кучли аъзоси, ЛДП Сиёсий Кенгаши раҳбари Коити Хагиуда ҳам истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.
Парламентнинг юқори палатасидаги ЛДП фракцияси раҳбари Хиросигэ Секо ва партиянинг парламент ўзаро ҳамкорлик қўмитаси раҳбари Цуёси Такаги ҳам ишдан бўшатилиши мумкин.