Январ воқеаси: Жиноятчилар нима учун Кўктўбе телеминорасига ҳужум қилганлиги маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош прокуратураси Алматидаги январ воқеалари чоғида жиноятчилар Кўктўбе телеминорасини нима мақсадда эгаллаб олишга уринганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йил 6 январ куни жиноятчилар телеэфир ташкил этиш мақсадида Кўктўбе телеминорасини эгаллаб олишга уринган. Бунинг учун улар тинч аҳолини биргаликда жиноят содир этишга бошлаган ва уларнинг ҳаётига таҳдид қилган.

«1992 йилда туғилган фуқаронинг рад жавобидан сўнг жиноятчилар уни қуролдан икки марта отиб, жабрланувчининг қўллари ва жинсий аъзоларига жароҳат етказган. Жиноят ташкилотчиси қўлга олинди, у Алмати чеккасида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган. Унинг жиноятга алоқадорлиги гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланди. У шу йилнинг 25 январ куни суд буйруғи билан ҳибсга олинган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.


Сўнгги хабарлар
telegram