Январ воқеаларида ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев январ воқеаларида ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев январ воқеалари қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилиш маросимида маълум қилди.

«Ўша фожиадан бери 40 кун ўтди. Бугун масжидга марҳумлар руҳига Қуръон бағишлаш учун келдим. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Давлат сизларни ёлғиз қолдирмайди. Марҳумларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ бердим», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон халқига» жамғармаси ҳам жабрланганларга хайрия ёрдами кўрсатишини айтди. Келажакда бундай фожианинг олдини олиш учун ҳамма нарса қилинади.


Сўнгги хабарлар
telegram