Январ воқеаларида ҳалок бўлган тартиб соқчиларининг оилаларига хонадон берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Январ воқеаларида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оилаларига хонадонлар берилади. Бу ҳақда Парламент ялпи мажилисида ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Шу муносабат билан у уй-жой масаласи Ҳукуматнинг алоҳида назоратида эканини таъкидлади.

«Январ фожиасида хавфсизлик кучларининг 19 нафар ходими ҳалок бўлгани ҳаммага маълум. Улар орасида Чегара академиясининг уч нафар курсанти ҳам бор. Айни пайтда уларнинг 13 нафари бўйича аниқ қарор, яъни қарор қабул қилиниб, уй-жой билан таъминланган. Қолган олти киши масаласини вилоят ҳокимлари билан муҳокама қилдим. Бу борада курсантлар масаласи ҳам четда қолмади. Шунинг учун бу масала 25 апрелгача ҳал бўлади», - деди Е. Тоғжанов депутатлар саволларига жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Алмати вилоятида содир бўлган фожиали январ воқеалари вақтида оғир жароҳатланган 4 нафар полициячи ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига хонадон калитлари топширилган эди.

Сўнгги хабарлар