Январ воқеалари бўйича Қозоғистонда қайси давлатлар фуқаролари ҳибсга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош прокурори Қозоғистонда Январ воқеалари бўйича ҳибсга олинган хорижликлар сонини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вақтда 19 нафар хорижлик қўлга олинган. Улар орасида Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бор. Улар тартибсизликларда қатнашган, яъни тартибсизликлар вақтида қўлга олинган», — деди Берик Асилов.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Январ воқеаларига алоқадор 72 киши судлангани ҳақида хабар қилгандик.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram