21:42, 30 Январь 2023 | GMT +5
Янги Зеландияда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
ASTANА. Кazinform – Янги Зеландиянинг Шимолий оролида жала оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
Тўрт кундан бери тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли сув тошқини содир бўлди. Турар-жой бинолари вайрон қилинган, автомобил йўллари ёпилган. Мамлакатнинг 1,5 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган энг йирик шаҳри Оклендда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Метеорологлар минтақада сешанба кунига қадар об-ҳаво ёмон бўлиши, яна сув тошқини хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди.
Маҳаллий ҳукумат Янги Зеландияда тез-тез ва кучли ёғингарчиликларга иқлим ўзгариши сабаб бўлмоқда, деб айтишади.
Фото: Elizabeth Binning/New Zealand Herald