Якшанба куни Қозоғистонда момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” синоптиклари 14 июль, якшанба куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Об-ҳаво
Фото: Pixabay

Жанубий циклон ва унга ҳамроҳ бўлган атмосфера жабҳалари ёмғир келтиради.

Шимоли-ғарб, жануби-шарқи, жануб, марказда кучли ёмғир ва дўл ёғиши, чақмоқ чақиб, довул бўлиши мумкин.

“Фақат мамлакат шарқида антициклон туфайли ҳаво ёғингарчиликсиз қолади. Республика бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушади. Кундузи Алмати ва Жетису вилоятларида, Абай вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади”, - дейди мутахассислар.

Манғистау, Туркистон, Жамбил, Улитау, Қостанай, Қизилўрда, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Абай вилоятларида ёнғин хавфи юқори бўлади.

Сўнгги хабарлар