Яков Милатович расман Черногория Президенти бўлди

None
BELGRAD. TASS-Kazinform – Черногория Давлат сайлов комиссияси (ДСК) пайшанба куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якуний натижаларини эълон қилди, унга кўра собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Яков Милатович 58,88 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, дея хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.

«Давлат сайлов комиссияси Черногориядаги президентлик сайловлари натижаларини тасдиқлади. Номзод Яков Милатович Черногория Президенти лавозимига 222 592 овоз, яъни умумий овозларнинг 58,88 фоизи билан сайланди», – дейилади ДСК баёнотида.

ДСК маълумотларига кўра, истеъфога чиққан президент Мило Жуканович 41,12 фоиз ёки 154 769 овоз олган.

Сайловда 542 мингдан ортиқ киши қатнашди. Бу умумий сайловчиларнинг 70,7 фоизи.

Фото: dw.com


Сўнгги хабарлар
telegram