08:36, 23 Сентябрь 2025 | GMT +5
Яқин уч кунда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 23-25 сентябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, атмосфера фронтал қисмлари ўтиши билан мамлакатнинг катта қисмида ёмғир давом этади. Куннинг иккинчи ярмида мамлакат ғарбида ва жанубида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
“23 сентябрда шарқда, 23-24 сентябрда жануби-шарқда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда кечаси ёмғир қорга айланиши мумкин”, — дея аниқлик киритди мутахассислар.
Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Қизиғи шундаки, деярли кузнинг биринчи ойи охирида Қозоғистоннинг кўп қисмида кундузи ҳароратнинг +20+28°C гача, мамлакат шарқида эса +10+15°C дан +15+25°C гача кўтарилиши кутилмоқда.