Яқин уч кунда Қозоғистонда кучли ёмғир ёғиши ва салқин тушиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ҳудуди бўйлаб атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Яқин уч кунда Қозоғистонда кучли ёмғир ёғиши ва салқин тушиши кутилмоқда

«1 июл куни шарқда, 2 июл куни республика ғарбида кучли ёмғир ёғади, шунингдек, дўл, довул бўлади, шамол кучаяди. Шимоли-ғарбий антициклоннинг кучайиши билан мамлакатнинг деярли аксарият қисмида ҳаво ҳарорати пасайиб, салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.