Яқин Шарқдан 9517 қозоғистонлик ватанга қайтарилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон давлат органлари ва дипломатик ваколатхоналари кўмагида Яқин Шарқ минтақасидан 9517 қозоғистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Яқин Шарқдан 9517 қозоғистонлик қайтиб келди
Фото: ҚР ТИВ

Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Саудия Арабистони Подшоҳлигидан фуқароларни эвакуация қилиш давом этмоқда.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги Баҳрайн, Исроил, Иордания, Эрон, Қувайт, Ливан ва Ўмондан эвакуация чораларини якунлади.

Қозоғистон Республикасининг минтақадаги дипломатик ваколатхоналари жойларда ҳаракатларни мувофиқлаштиришда давом этмоқда, ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, зарур ёрдам кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эвакуация бошланганидан бери Яқин Шарқдан 8 585 қозоғистонлик ватанига қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик..

Сўнгги хабарлар