Яқин Шарқдаги можаро туфайли Европа Иттифоқи мамлакатларида газ нархи 70% га ошди
ASTANА. Кazinform — Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Дан Йоргенсеннинг айтишича, Яқин Шарқ инқирози даврида Европа Иттифоқида газ нархи 70% га, нефть нархи эса 60% га ошган, деб хабар беради БелТА.
— Яқин Шарқ можароси бошланганидан бери Европа Иттифоқида газ нархи 70% га, нефть нархи эса 60% га ошди. Молиявий жиҳатдан 40 кунлик можаро Европа Иттифоқини энергия импортига қўшимча 14 миллиард евро сарфлашга мажбур қилди, — деди Дан Йоргенсен.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада табиий газ нархи 48% га ошганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Форс кўрфази давлатлари ва Европа Иттифоқи Эрон бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.