Яқин кунларда Қозоғистонда ёғингарчилик кутилмоқда
ASTANA. Kazinform — «Қазгидромет» РДК 3-5 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қозоғистоннинг катта қисмига фаол циклон таъсир кўрсатмоқда. Яқин кунларда мамлакатда беқарор об-ҳаво бўлади: ёмғир, момақалдироқ, кучли шамол, шунингдек, дўл ва бўронлар бўлиши мумкин.
4 июнда мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида, 4-5 июнь кунлари шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда, 6 июнда эса республиканинг жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фақат Қозоғистоннинг шарқида ва жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кундузи ғарбда, шимоли-ғарбда ва шимолда ҳаво ҳарорати +22...+30°C гача кўтарилади. Шимоли-шарқда ва шарқда иссиқ ҳаво давом этади, ҳаво ҳарорати +30...+37°C гача кўтарилади. Республиканинг жануби-шарқида иссиқликнинг бироз пасайиши кутилмоқда, бу ерда ҳаво ҳарорати +25...+33°C атрофида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алматида ноёб "парик дарахти" гуллагани ҳақида хабар берган эдик.